Сиз биласизми, ОИВ қайси йўл орқали ўта олишини?

ОИВ қайси йўл орқали ута олади?

ОИВ инсонладан инсонга ўз-ўзидан ўта олмайди ва инсон организмидан ташкарида ривожлана олмайди. ОИВ инсондан инсонга тарқалиши учун зарарланган инсоннинг биологик суюқликлари етарли концентратцияда вирус сақланиши керак.


Булар организмнинг қандай биологик суйуқликлари бўлиши мумкун?

ОИВ вируси юқиши учун, организмнинг вирус сақлўвчи сюқлиги зарарланмаган инсоннинг қон тизими ёки шиллиқ қавати билан тўгридан тўгри алоқага эга бўлиши керак.

ОИВнинг уч юқиш ёли

ОИВнинг юқтириб олишнинг уч йўли мавжуд:
  - ОИВ зарарланган қон орқали юқиши мумкун.
  - ОИВ химояланмаган жинсий алоқа орқали юқиши мумкун.
  - Онадан болага ОИВ хомиладорлик пайтида, 
    туғурук пайтида ва она сути билан боқиш 
    пайтида ўтиши мумкун.


Эсда тутинг: соглом инсон организмига зарарланган суюқлик тушганда хам у инсон 100% зарарланиши эхтимоли мавжуд эмас. Қуйдаги вирусни юқтириб олиш эхтимоли кучлироқ холатларни кўриб чиқамиз.


Ўтиш йўллари 1: Зарарланган қон орқали.
Оивни юқтириб олишнинг эхтимолини енг юқориси бу,
зарарланган қоннинг тўгридан тўгри зарарланмаган инсонинг қон тизимига туширишдир.

Бу қуйидаги холатларда:    
    
    ОИВ мусбат инсондан қон қуйилганда.
    
    ОИВ мусбат инсоннинг қони билан зарарланган умумий 
     игналар ва шприцлардан фойдаланилганда.

ОИВ   ишлатган кесувчи ва учли буюмлардан қайта 
фойдаланилганда.

Қон қуйишдаги хавф:
Зарарланган қонни куйишда хавф юқори. Қон қуйилганда 
зарарланган қон зарарланмаган инсоннинг 
қон ташиш тизимига тушади. Қуйиладиган қон 
ОИВ ва бошқа инфекцияларга 
текширилиши шарт.

Қайта қайта ишлатилган игналар орқали юқиши хавфи:  
Наркотикларни ОИВ мусбат инсонлар билан бирга 
битта игна ва шприцлар орқали қабул қилинганда 
зарарланмаган инсоннинг қон тизимига зарарланган 
қоннинг тушиш эхтимоли ошади.

Пирсинг ва татуирофка қилиш хавфи: 
Терини тешувчи ёки кесувчи асбобларидан масалан, 
маникюр, педикюр ва татуаж асбобларидан 
фойдаланилганда инфекцияни юқтириб 
олиш хавфи мавжуд. Асбобларда зарарланган 
қон қолиб кетиб стерилланмаган холда хавф бор.

Ўтиш йўллари 2: химояланмаган жинсий алоқа 
пайтида.
ОИВ мусбат инсон билан химояланмаган жинсий 
алоқага кирганда ОИВни юқтириб олиш мумкун. 
Бошка инфекциялар (ЖЙОЮИ) билан 
зараланган инсонларда ОИВни юқтириб 
олиш хавфи юкори.

Ўтиш йўллари 3: Оив мусбат онадан болага.
ОИВ авлоддан авлодга ота ёки она гени орқали ўтмайди. 
ОИВ фақат ОИВ мусбат онадан болага юқиши мумкун.
       - Қон орқали, хомиладорлик ёки тугриқ пайтида.
       - Кўкрак сути, кўкрак сути билан боқилган пайтда.

Оив мусбат аёлдан болага хомиладолик, туғриқ ва кўкрак 
сути билан боқиш пайтида Оивни юқиш эхтимоли 
30-35 %. Даволаниш ва Антиретровирус препоратлари 
қўлланилган тақдирда болага ОИВининг юқиш эхтимоли 
1-2% ташкил этади.


Оив билан яшовчи кўплаб инсонлар ўзларининг 
холатлари хақида билишмайди, чунки кўп 
йиллар давомида Оивнинг хеч,қандай асоратлари 
қуринмайди. Улар билганда кеч бўлади ва 
уларнинг болали хам зарарланган бўлади. 
Оив мусбат аёл ва еркаклар боласига 
нисбатан бир хил жавобгарликга егадирлар.

Қандай қилиб ОИВ юқмайди ва нега?

ОИВ хақида кўп хато таъсаввурлар мавжуд. 
ОИВни ўтиш йўлларини билмаслик асоссиз 
қўрқув келтириб чиқаради. Биз биламиз, 
ОИВ оддийўйин пайтида мактабда, ишда
 юқмайди.Одамлар билан доимий хаво ёки сувдаги 
алоқа орқали юқмайди. Шулар билан бирга сиз 
ОИВ мусбат инсон билан ўтирсангиз ёки 
дўстлашсангиз юқмайди.




Қуйдаги холатларда, ОИВ қандай қилиб юқмаслиги кўрсатилган

 Сиз ОИВ мусбат одам йуталганда унинг 
сўлаги ёки кўз  ёши орқали 
ОИВни юқтириб ололмайсиз.

Нима учун йўқ?  
ОИВ йуталганда юкмайди ва хаво олиш йўлларига 
кирмайди. ОИВ тер, ёш ёки сулак орқали 
хам юқмайди. ОИВ юқиш учун етарли миқдорда 
фақат қон, еркак ва аёл секретциясида ва 
она сутида бўлади. 



Сиз ОИВ мусбат инсон билан ўпишганда ОИВини юқтириб ололмайсиз. 

ОИВ қон тизимига огиз бошлигида яра орқали ўтиши эхтимоли бор.




Сиз ОИВ мусбат одамдан ОИВни 
идиш, овқат ёки  ичимлик орқали 
юқтириб ололмайсиз.


Нима учун йўқ?
ОИВ сув ва озиқ овқат махсулотларида яшамайди, сиз ОИВни овқат ёки ичимликлар орқали юқтириб ололмайсиз.Сиз ОИВ мусбат инсон таёрлаган овқат ёки 
ичимликни татиб кўрган бўлсангиз ОИВни 
юктириб ололмайсиз чунки ОИВ сўлак ёки 
тери орқали ўтмайди.                   



Сиз Оив мусбат инсон билан тери орқали 
алоқага кирганда ОИВни юқтириб олмайсиз.


Нима учун йўқ
ОИВ тери устида яшай олмайди. Тери организимни кўплаб инфекциялар ва ОИВдан хам химоялўвчи табий тўсиқ хисобланади. Шунинг учун қўл бериш, қучоқлашиш, ёнма ён туриш, спорт билан шугулланиш ва бошқа харакатли ойнлар пайтида ОИВни юқтириб олиш эхтимоли ёқ.

Инсон фақат бир йўл  орқали теридан 
ОИВни юқтириб олиши мумкун. Иккала инсон  
хам очик ярага ега болса. Шу йўл  орқали 
зарарланган қон зарарланмаган инсонинг 
кон тизимига туша олади.

Сиз ОИВ мусбат инсон билан битта ювиниш 
хонасинидан,мебельдан фойдаланганингизда 
ОИВни юқтириб олмайсиз.


Нима учун йўқ?
ОИВ хавода ривожлана олмайди. 
Стул ва бошқа жихозлар утида ОИВ яшамайди. Шунингдек тер ва сўлак орқали юқтириб бўлмайди, кийм орқали хам юқмайди.


 Одамлар умумий хожатхона билан фойдаланиш 
масаласида хавотирланишади. Умумий хожатхона ва 
бассейнлардан фойдаланилганда ОИВни юқтириб олиш
эхтимоли жуда хам паст.
  
Сиз ОИВ билан чивин ёки бошқа хашоротлар 
орқали зарарлана олмайсиз.


Нима учун йўқ?
Оив фақат инсон тўқимасида ривожлана олади. Шунинг учун хам чивин ОИВ мусбат инсонни чақганда хам унинг ичида ОИВ ривожланмайди ва кейинги инсонни чақганда чивиндан инсонга ўта олмайди.

 Изланишлар шуни кўрсатдики, агар ОИВ мусбат инсон 
чивинлар бор уйда яшаса хам қолган одамлар шу чивинлар 
орқали ОИВ билан зарарлана олишолмайди.

Қандай, қачон ва қаерда ОИВ га чалинганлигини текшириш мумкун?

Инсон организмида ОИВниниг диагностикасини икки хил ўйли мавжуд
-          ОИВ га карши антителаларни аниқлаш
-          ОИВ қисимларини топиш, яни вируснинг генетик материалини топиш

 ОИВ га қарши антителалар аниқлаш 
(ИФА методи ва иммун блок)

Барча вояга етганларда, хатарли алоқа 
эхтимолида, заралангандан сонг 3 ой ичида ОИВ  
инфекциясига карши антителалар пайдо бўлади, 
улар инсоннинг организмида хаётининг 
охиригача сақланиб қолади. «Ойна даври» - 
бу вируснинг организимга тушган вақти 
билан,лабаратор ташхислашда етарли 
бўлган антителалар миқдорини хосил бўлиш 
вақт оралигига айтилади. Кўпчилик инсонлар 
учун (99.3 %) ойна даври 3 ойни ташкил этади.
Айрим холларда у 6 ойгача, жуда камдан кам 
холларда эса бир йилгача давом этиши мумкун. 
Шу сабабдан, одам зарарланган ёки ёқлигини 
аниқ билиш, учун зарарлангандан
сонг камида 3 ойдан сонг текширтириш 
лозим ва 3 ойдан сонг уни такрорлаш керак.

ОИВга ананим тестни яшаш жойнгиз бўйча ОИВга Карши Кураш Марказларида ва Ишонч Пунктларида топширишингиз мумкун.


Комментариев нет:

Отправить комментарий